Nokia 3720 classic - Хариталар ва GPS

background image

Хариталар ва GPS
Сиз глобал жойлашишни аниқлаш

тизимидан (GPS) Хариталар

иловасини қўллаб-қувватлаш учун

фойдаланишингиз мумкин.

Манзилингизни топинг ёки масофалар

ва режали жойлашиш нуқталарини

ўлчанг.

Телефонингиз билан GPS

вазифасидан фойдалана

олишингиздан олдин, Bluetooth симсиз

технологияси орқали сиз

телефонингизни мувофиқ ташқи GPS

қабул қилиш қурилмасига улашинигиз

керак. Батафсил маълумот учун, GPS

қурилмангизнинг фойдаланиш

қўлланмасига қаранг.
Bluetooth GPS қурилмасини телефон

билан боғлагандан сўнг, ҳозирги

манзилни кўрсатиш учун телефон бир

неча дақиқани талаб қилади. Такрорий

уланишлар тезроқ бажарилади, лекин

агар сиз GPS хизматидан бир неча кун

фойдаланмаган бўлсангиз ёки сўнгги

42

Хариталар

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

42

background image

марта ишлатган жойингиздан узоқда

жойлашган бўлсангиз, манзилингизни

аниқлаш ва кўрсатиш учун бир неча

дақиқа талаб қилинади.
Глобал жойлашишни аниқлаш тизими

GPS (GPS) Америка Қўшма Штатлари

ҳукумати томонидан бошқарилиб,

тизимнинг аниқлиги ва фаолиятига

фақат у жавобгар. Жойлашиш

маълумотларининг аниқлиги Қўшма

Штатлар ҳукумати томонидан GPS

йўлдошларини бошқаришга боғлиқ

бўлиб Америка Қўшма Штатлари

Мудофаа Вазирлигининг фуқаролик

GPS сиёсати ва Федерал

Радионавигация Режасига кўра

ўзгариши мумкин. Аниқлик, шунингдек,

йўлдошларнинг жойлашишига ҳам

боғлиқ бўлиши мумкин. GPS

сигналларининг мавжудлиги ва

сифатига манзилингиз, бино, табиий

тўсиқлар ҳамда об-ҳаво шароитлари

ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. GPS

сигналлари бинолар ичида ёки ер

тагида мавжуд бўлмаслиги мумкин ва

бетон ҳамда метал каби материаллар

томонидан сусайиши мумкин.
GPS-дан аниқ жойлашиш ўлчовлари

учун фойдаланилмаслик лозим ва сиз

жойлашишни аниқлашда ва

мўлжалланишда ҳеч қачон фақат GPS

қабул қилувчиси воситасидан олинган

жойлашиш маълумотларига

таянмаслигингиз лозим.