Харатиларни юклаб олиш
Телефонингиз хотира картасига
олдиндан дастурлаштирилган
хариталар мавжуд бўлиши мумкин.
Nokia Map Loader компютерга
ўрнатиладиган дастур таъминоти
билан сиз янги хариталар силсиласини
интернетдан юклаб олишингиз
мумкин.
Nokia Map Loader
Nokia Map Loader дастурини
компютерингизга юклаб олиш ва
қўшимча йўриқлар учун,
www.maps.nokia.com-га қаранг.
Янги хариталарни биринчи марта
юклаб олишдан олдин,
телефонингизга хотира картасини
жойлаштирганингизни текширинг.
Аввалги конфигурацияни созлаш учун,
Меню
>
Органайзер
>
Хариталар
-ни
танланг.
Хотира картангизда хариталар
танлашни ўзгиртириш учун, Nokia Map
Loader дастуридан хотира картадаги
ҳамма хариталарни ўчириш ва
янгиларини юклаб олиш ва ҳамма
хариталар бир нашрдан эканлигини
текшириш учун фойдаланинг.
Тармоқ харита хизмати
Лозим бўлган пайтда телефонингизда
мавжуд бўлмаган хариталарни
автоматик равишда юклаб олишини
телефонда созлашингиз мумкин.
Меню
>
Органайзер
>
Хариталар
>
Созламалар
>
Тармоқ созламалари
>
Тарм. фойд. рух. бер.
>
Ҳа
ёки
Уй
тармоғида
- ни танланг.
Хариталарни автоматик равишда
юклаб олишнинг олдини олиш учун,
Йўқ
- ни танланг.
Аҳамият беринг: Хариталар, йўлдош
расмлари, овозли файллар,
қўлланмалар ёки траффик
маълумотлари каби таркибларни
юклаб олишда катта ҳажмдаги
маълумот (тармоқ хизмати)
узатилишига олиб келиши мумкин.