Рақамли ҳуқуқларни бошқариш
Контент эгалари ўзларининг интеллектуал мулкларини,
шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
учун рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM)
технологияларининг ҳар хил турларидан фойдаланиши
мумкин. Ушбу қурилма DRM орқали ҳимояланган
контентга кириш учун ҳар хил DRM дастурларини
ишлатади. Ушбу қурилма орқали сиз WMDRM 10, OMA
DRM 1.0, OMA DRM 1.0 қулфи ва OMA DRM 2.0 билан
ҳимояланган контентларга киришингиз мумкин. Агар
маълум DRM дастурлари контентни ҳимоя қила олмаса,
контент эгалари шундай DRM дастурларнинг янги DRM
орқали ҳимояланган контентга кириш имконини бекор
қилишга мурожаат қилиши мумкин. Бекор қилиш
қурилмангизда шундай DRM орқали ҳимояланган
контентнинг тикланишига йўл қўймайди. Шундай DRM
дастурларининг бекор қилиниши бошқа DRM турлари
орқали ҳимояланган контентдан ёки DRM орқали
ҳимояланмаган контентдан фойдаланишга таъсир
қилмайди.
Рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) орқали
ҳимояланган контент сизнинг контентдан фойдаланиш
ҳуқуқларингизни белгилайдиган контентга боғлиқ
фаоллаштирув калити билан етказилади.
Агар қурилмангиз OMA DRM орқали ҳимояланган
контентга эга бўлса, активлаштирув калитлари ва
контентни захира қилиш учун Nokia PC Suite захира
қилиш хусусиятидан фойдаланинг. Агар қурилмангиз
OMA DRM орқали ҳимояланган контентга эга бўлса,
активлаштирув калитлари ва контентни захира қилиш
учун Nokia Ovi Suite захира қилиш хусусиятидан
фойдаланинг.
Қурилмангизда WMDRM орқали ҳимояланган контент
бўлса қурилма хотираси форматлаштирилганидан кейин
фаоллаштирув калитлари билан бирга контент ўчиб
кетади. Қурилмангиздаги файллар шикастланганда сиз
фаоллаштирув калитларини ва контентни йўқотишингиз
ҳам мумкин. Фаоллаштирув калитларини ва контентни
йўқотиш сизнинг қурилмангизда ўхшаш контентдан
фойдаланиш имкониятингизни чеклайди. Батафсил
маълумот учун хизмат кўрсатувчи провайдерга
мурожаат қилинг.
Баъзи фаоллаштирув калитлари маълум бир SIM
картага уланган бўлиши мумкин ва ҳимояланган
контентга SIM картани қурилмага жойлаштиргандан сўнг
кириш имкониятига эга бўлади.