Nokia 3720 classic - Мустаҳкамлик

background image

Мустаҳкамлик

Қурилмангиз кескин ташқи муҳит учун

ишлаб чиқарилган. Бу сув ва чанг

ҳимояси хусусидаги IEC 60529/IP54

даражаси ва урилиш ҳимояси

хусусидаги IEC 60068-2-27 халқаро

стандартига кўра синалган ва

сертификация қилинган.
Ушбу қурилма билан

фойдаланиладиган аксессуарларнинг

мустаҳкамлик, чангга чидамлилик ёки

сувга чидамлилик хусусиятлари шу

қурилманинг хусусиятларига мос

келмайди. Масалан, барча зарядлаш

мосламаларидан фақат қуруқ

шароитда фойдаланиш лозим.

Улардан ҳеч қачон ҳўл ёки нам

шароитда фойдаланиш мумкин эмас.

Қурилмангиздан намлик ёки чанг

шароитда фойдаланиш

Сувга чидамлилик фақат тоза

сувга қарши чидамлиликни

англатади. Қурилмани бошқа

суюқлик турига йўлиқтирманг.

Масалан, қурилмани океан суви,

ичимликлар, балчиқ ёки кимёвий

суюқлик ёки ювиш воситаларига

йўлиқтирманг.

Қурилмани сувга чўктирманг.

Қурилмани иссиқ сувга

йўлиқтирманг.

Агар қурилма сувга тушган бўлса,

уни қуруқ мато билан артинг. Агар

қурилма тузли сувга ёки бошқа

суюқликка йўлиқтирган бўлса,

дарҳол қурилмага бир оз тоза сув

сепинг. Кейин қурилмани

эҳтиёткорлик билан артиб

қуритинг.

Агар пастки улагичлар чанг босган,

ҳул ёки нам бўлса, уларга ҳеч

қачон ҳеч нарсани уламанг.

Масалан, пастки улагичлар нам

ёки ҳўл бўлса, қурилмани ҳеч қачон

зарядламанг. Ҳеч қачон

улагичларга куч ишлатган ҳолда

ҳеч нарсани улашга ҳаракат

қилманг, чунки бу қурилмани

бузиши мумкин.

Орқа қопқоқни очишдан олдин (1),

сув ёки чанг қурилманинг ичига

киришидан асраш учун қурилмани

артинг ва қуритинг ва қурилмани

фақат қуруқ ва тоза шароитларда

очинг. Қурилмангиз ички қисми ва

орқа панели (1) қуруқ, тоза ва ўзга

объектлардан холи эканлигини

текширинг. Ташқи объектлар ёки

чанг сувга қарши қулфларга зарар

етказиши мумкин.

Агар улагичлар чанг босган бўлса,

фойдаланишдан олдин улар

эҳтиёткорлик билан тозаланиши

керак. Пастки улагичлар ва пастки

улагич майдонини тозалаш учун

қурилма пастида улагич қопқоғини

очишингиз мумкин (2) ва чангни

тозалаш учун эҳтиёткорлик билан

пастки улагичларга бир оз тоза сув

сепинг. Қурилмани артинг ва

эҳтиёткорлик билан улагич

майдонини қуритинг. Улагичлар

ичи қуритилиши керак. Улагичлар

ва улагич майдонига ҳеч қачон ҳеч

қандай асбобларни

жойлаштирманг.

Мустаҳкамлик

5

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

5

background image

1 Орқа қопқоқ

2 Улагич қопқоғи

6

Мустаҳкамлик

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

6

background image

Қурилмангизни

фойдаланиш учун тайёр

бўлишини истайсизми?

Ҳатто ташқи муҳит кескин

бўлганда ҳам

мустаҳкамлик ва

давомлиликка ишонинг.