(Улар батареяда металл чизиқлар сифатида
жойлашган.) Бу, масалан сиз бўш батареяни чўнтак ёки
сумкангизда ташиётганда рўй бериши мумкин.
Терминалларнинг қисқа туташуви батарея ёки уланган
предметни шикастланишига олиб келиши мумкин.
Батареяларни оловга ташламанг, чунки улар портлаши
мумкин. Батареялар, уларга зарар етказилган бўлганда
ҳам портлаши мумкин. Батареяларни ташлашда
маҳаллий қоидаларга риоя қилинг. Иложи борича қайта
ишлашга топширинг. Маиший чиқинди сифатида
ташламанг.
Батарея ёки ҳужайраларни қисмларга бўлманг, очманг,
урманг, эгманг, шакл ўзгартирманг ва майдаламанг.
Батарея оқиб кетган ҳолда суюқ моддани терига ёки
кўзларга тегишига йўл қўйманг. Бундай вазиятида тери
ёки кўзларингизни дарҳол сув билан ювиб ташланг ёки
шифокорга мурожаат қилинг.
Батарея шаклини ўзгартирманг, бошқатдан ясаманг,
ўзга предметларни ўрнатишга уринманг ёки сув ва бошқа
суюқли моддака чўктирманг.
Батареяни нотўғри ишлатиш олов келиб чиқиши,
портлаш ва бошқа хатарларга сабаб бўлиши мумкин.
Агар қурилма ёки батарея туширилса, айниқса қаттиқ
юзага, ва батарея шикастланганига сиз ишонсангиз, уни
ишлатишдан олдин хизмат кўрсатиш шахобчасига
текшириш учун олиб боринг.
Батареядан фақат мақсадга мувофиқ фойдаланинг. Ҳеч
қачон бузилган зарядловчи ёки батареядан
фойдаланманг. Батареянгизни болалар ета олмайдиган
жойда сақланг.
Батарея
53
© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
53
Хизмат ва таъминот
Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва маҳорат
маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан
фойдаланилиши лозим. Қуйидаги таклифлар кафолат
таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
•
Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг ва
сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва
электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.
•
Қурилмани иссиқ жойларда сақламанг. Юқори
ҳароратлар электрон қурилмаларнинг ишлаш
муддатини қисқартириши, батареяларга зарар
етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини
ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.
•
Қурилмани совуқ жойларда сақламанг. Қурилма
нормал ҳароратга қайтганда унинг ичида намлик
пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар
етказилиши мумкин.
•
Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан
бошқача йўл билан очишга ҳаракат қилманг.
•
Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг.
Қўпол тутиш ички электрон платалар ва нозик
механизмларнинг бузилишига олиб келиши
мумкин.
•
Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар,
тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш
воситаларидан фойдаланманг.
•
Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи
қисмларга кириб, тўғри ишлашига ҳалақит беради.
•
Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган
антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган
антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар
қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар
тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб
келиши мумкин.
•
Зарядловчилардан бино ичида фойдаланинг.
•
Ҳар доим алоқалар ва календар ёзувлари каби
сақламоқчи бўлган маълумотларнинг захира
нусхасини яратинг.
•
Қурилмани вақти-вақти билан оптимал ишлайдиган
дастлабки ҳолатга келтириш учун, уни ўчиринг ва
батареяни олиб ташланг.
Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки
бошқа аксессуарларга бир хил тегишлидир. Агарда
бирон бир қурилма тўғри ишламаётган бўлса, уни энг
яқин ваколатли хизмат кўрсатиш шаҳобчасига олиб
боринг.
Қайта ишлаб чиқариш
Ишлатилган электрон маҳсулотларинигиз, батареялар
ва маҳсулот идишларини ҳар доим махсус йиғиш
шахобчаларига қайтариб топширинг. Шу билан сиз
назорат қилинмаган чиқиндини нобуд қилишнинг олдини
олишга ва материалларнинг қайта ишланишига
кўмаклашган бўласиз. Бу ҳақида батафсил маълумотни
маҳсулот сотувчиси, миллий ишлаб чиқаришни назорат
этадиган ташкилот ёки маҳаллий Nokia вакилидан
олишингиз мумкин. Nokia маҳсулотларингизни қандай
54