Nokia 3720 classic - Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот

background image

Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот
Қурилмангиз қайта зарядланувчи батареяга эга.

BL-5CT ушбу қурилма билан мўлжалланган батареядир.

Nokia шу қурилма учун қўшимча батарея моделларини

ишлаб чиқиши мумкин. Ушбу қурилма қўйидаги

зарадлантирувчи қурилмалардангина зарядланиб

ишлатилиши лозим: AC-8/AC-15 . Вилкага кўра бир хил

зарядлантирувчи қурилманинг тамғавий рақами фарқ

қилиши мумкин. Вилганинг кўринишлари

қўйидагиларнинг бири орқали аниқланади: E, EB, X, AR,

U, A, C ёки UB.

52

Рақамли ҳуқуқларни бошқариш

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

52

background image

Батарея юзлаб марта зарядланиши ва зарядсизланиши

мумкин, бироқ сўнгида у барибир кучсизланади.

Гаплашиш ва кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли

даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг. Фақат

Nokia томонидан тасдиқланган батареялардан

фойдаланинг ва батареянгизни фақат Nokia томонидан

тасдиқланган ва ушбу қурилма учун мўлжалланган

зарядловчилар ёрдамида қайта зарядланг.

Тасдиқланмаган батарея ёки зарядлантирувчи қурилма

олов, портлаш, оқиш ёки бошқа хатарларни юзага

келтириши мумкин.

Агар батарея биринчи марта ишлатилаётган бўлса ёки

батарея узоқ вақт давомида ишлатилмаганда, батарея

зарядлашини бошлаш учун зарядловчи қурилмани улаб,

кейин ажратиб, кейин қайта улаш лозим бўлиши мумкин.

Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, экранда зарядлаш

белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ қилишдан олдин бир

неча дақиқа ўтиши мумкин.

Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг

ва зарядловчини ажратиб олинг.

Зарядловчи қурилмадан фойдаланмаётганда уни электр

розеткаси ва қурилмадан ажратиб қўйинг. Тўлиқ

зарядланган батареяни қувватловчига улатиб

қолдирманг, чунки ҳаддан ташқари қувватлаш унинг иш

муддатини қисқартириши мумкин. Ишлатилмай қўйилган

тўлиқ зарядланган батарея вақт ўтиши билан зарядини

йўқотади.

Батареяни ҳар доим 15˚C ва 25˚C (59˚F ва 77˚F)

даражали ҳароратда сақлашга ҳаракат қилинг.

Экстремал ҳароратлар батареянинг фаолият муддатини

қисқартириши ва самарадорлигини сусайтириши

мумкин. Совуқ ёки иссиқ батареяли қурилма вақтинчалик

фаолият кўрсатмаслиги мумкин. Батареянинг ишлаши

музлашдан паст ҳароратларда айниқса чекланган.

Батареяни қисқа туташувдан сақланг. Тасодифий қисқа

туташув танга, қисқич ёки ручка каби металл объект

батареянинг позитив (+) ва негатив (-) терминалларини

тўғридан-тўғри бирлаштирганда рўй бериши мумкин.